Воқеа 14 сентабрь куни тушдан кейин содир бўлган. Жабрланганлар енгил тан жароҳати олган.
Тез ёрдам хизмати вакили Моника Новакованинг сўзларига кўра, йўловчи поезди машинисти тўхташ белгисини пайқамай, юк поезди томон ҳаракатлангани тахмин қилинмоқда. Поездда 37 киши бўлган.
Темир йўл бўлими вакили Душан Гавенда Млада – Болеслав – Нимбурк маҳаллий йўналиши бўйича поездлар ҳаракатида вақтига чеклов ўрнатилгани ҳақида маълум қилди. Тўқнашув сабаблари ўрганилмоқда, деб хабар беради eadaily.com.