Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон манфаати учун молиялаштирилган “Чигиртка назоратини такомиллаштириш тўғрисида (II босқич)”ги БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) лойиҳаси расман ишга туширилди. Лойиҳа учун олинган умумий маблағ 7,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Лойиҳа бошқарув қўмитасининг биринчи йиғилиши 6 нафар бенефициар мамлакат вакиллари, JICA вакиллари ҳамда ФАО мутахассислари иштирокида онлайн тарзда ўтказилди. Амалга ошириладиган асосий тадбирлар ҳақида умумий маълумот берилиб, биринчи йил учун бюджет ва иш режаси ҳамда чигирткалар келтирган зарарни камайтириш билан боғлиқ бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш режалаштирилган ушбу лойиҳа давомида барча бенефициар давлатлар ўртасида семинарлар, қўшма тадқиқот фаолияти ва бюллетенларни нашр этиш орқали мунтазам ахборот ва тажриба алмашишни ўз ичига олади. Шунингдек, чигиртка назорати учун масъул миллий мутахассислар малакасини ошириш орқали мамлакатларнинг миллий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, зараркунандаларга қарши курашни такомиллаштириш учун энг сўнгги ускуналар этказиб берилади, бу эса чигирткалар тарқалишини яхшироқ тахмин қилиш ва уларнинг ҳалокатини камайтиришга имкон беради. Камроқ токсик пестицидлар ва зараркунандаларга қарши биологик препаратлардан фойдаланган ҳолда чигиртка эпидемиясига қарши чора-тадбирларнинг такомиллаштирилган механизми жорий этилади.

«Шу билан бирга, пестицидларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва бошқа тадбирларни ўз ичига олади. Лойиҳа маҳаллий аҳоли ўртасида янада самарали чигиртка назорати усуллари ва хавфсизлик чоралари ҳақида хабардорликни оширади», — дейди Ўзбекистон ФАО ваколатхонасининг лойиҳа координатори Шерзод Умаров.

Лойиҳа таҳдидларнинг олдини олиш ва зараркунандаларга қарши зарарларни камайтириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, Марказий Осиё ва Афғонистон қишлоқ аҳолисининг фаровонлигини оширишга ёрдам бериши кутилмоқда.