Бугун, 30 декабрь соат 18:10 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида, «Дамас» русумли автомобиль ёниб кетган.
Маълум бўлишича, кўрсатилган манзилнинг «Тошкент - Янгийўл» йўналишида ҳаракатланаётган «Дамас» русумли автомобиль ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши туфайли йўл четидаги дарахтга бориб урилган. Зарб оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.
Натижада, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати.