Воқеа жойига етиб келган хусусий клиника шифокорлари болани сақлаб қола олмади. Фуқаро (энага) боши ва қўлидан жароҳат олган.
Гувоҳларнинг хабар беришича, воқеа жойида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Бу дарахтнинг қулашига сабаб бўлганми ёки йўқми ҳозирча номаълум.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳодиса тафсилотлари ўрганилаётганини маълум қилди.