Тадбиркорликни ривожлантириш - жамият тараққиёти ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишнинг энг муҳим омилидир. Шу боис, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни иш билан таъминлашда тадбиркорлик йўналишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман бўйича 1 минг 371 нафар ёшлар «Ёшлар дафтари»га киритилган бўлиб,  шу пайтгача улардан 124 нафари 48 соатлик бошланғич тадбиркорлик кўникмалари ўқув машғулотларини  якунлади ҳамда 91 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилди, деб хабар беради Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.