Воқеа жойига хавфсизлик ходимлари етиб борган. Улар билан номаълум қуролланган эркак ўртасида отишма содир бўлган.
Соқчилардан бири яраланган.
Қуролланган эркак полиция томонидан қўлга олинди.
Маълум бўлишича, эркак Ўзбекистон фуқароси бўлиб, Чимкентда ижарага олинган хонадонда яшайди. Ундан арраланган ов милтиғи ва ўғирланган зарбсиз “Сайгак” карабини олиб қўйилди.
Ҳозирда воқеа жойида тергов гуруҳи ишламоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда, деб хабар беради Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.