“Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки аёл ва бир ўсмир воқеа жойида, вояга етмаган қиз жонлантириш бўлимида вафот этган. Икки нафари касалхонада”, — дея маълум қилди Қозоғистон ИИВ матбуот хизмати.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўналишнинг сўнгги бекатида бурилишни амалга оширган ва уни қўл тормози ҳолатида қолдириб, автобусдан тушган. Нишабда бўлган автобус ўз-ўзидан ҳаракатлана бошлаган ва қарама қарши чизиқни кесиб ўтган ва пиёдалар йўлагида пиёдаларни уриб юборган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, автобуснинг яроқлилигини аниқлаш учун автотехник экспертиза тайинланган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган, деб хабар беради mir24.tv.