Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ўрганишлар жараёнида «Чимён» маҳалласидаги асосий кўча, яъни аҳоли гавжум ва дам олиши учун етарлича шароитлар мавжуд бўлмаган ҳудуд танлаб олинди. Белгиланмаган жойларга чиқинди ташланиши оқибатида ушбу ҳудуд қаровсиз ҳолатга келиб қолган эди.





Ҳозирда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошланган мазкур ҳудуднинг умумий узунлиги 450 метрни ташкил этади. Унда болалар майдончалари, автотураргоҳ, катталар ва қариялар учун дам олиш жойлари барпо этилиб, махсус дам олиш ўриндиқлари ўрнатилади. Шунингдек, алоҳида велосипед йўлаклари қурилади. Ҳудуд бўйлаб янги ёритиш чироқлари ўрнатилади.
Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати