Шифохонанинг очилиш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу шифохона бунёд этилишига 23,5 миллиард сўм сарфланди. Муассаса энг замонавий тиббий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, беморларга аниқ ташхис қўйиш, самарали даволаш учун барча имкониятлар яратилган. Болалар бўлими, шошилинч тез ёрдам, терапия ва туғруқхона бўлимлари, умуман олганда, 140 ўринли мазкур замонавий шифохонада нафақат Чиноз тумани, балки қўшни вилоятлар ва туманлар аҳолисига ҳам сифатли ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга.

Бу ердаги малакали шифокорлар самарали фаолият юритиши, касалликка чалинган фуқароларнинг сифатли тиббий ёрдам олишлари, ҳатто, беморларни кўришга келган яқинлари учун ҳам барча шароитлар яратилган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.