Ҳудуддаги ер майдонлари тегишли қарордаги иловага мувофиқ ердан фойдаланувчиларнинг ўз аризаларига асосан давлат захира ерлари таркибига ўтказилади. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бу бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 10 майдаги ҳужжати, Чиноз тумани ҳокимлигининг 2021 йил 1 февралдаги мурожаати, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг тегишли Қонунларига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З. Мирзаев 113-10-0-Q/22-сонли қарорни имзолади.

Унга кўра, кадастр йиғма жилдини (паспортини) тайёрлаш ва ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси фермер хўжаликлари билан тузилган ижара шартномаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкил этади.