Тошкентдаги кўприк устида юк автоулови ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, бугун, 20 сентябрь куни тахминан соат 10:30 ларда Яккасарой тумани КХАЙ кўчасидаги кўприк устида ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган В.А. бошқарувидаги "HOWO ZZ3" русумли давлат рақами 01 613 TJA бўлган юк автоуловида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган вақтида кўприк устида бошқарувни йўқотиб кўприкнинг четки қисмига ағдарилган.
Натижада ҳайдовчи В.А. “чап қўл тирсак соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати” билан касалхонага олиб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.