Маълум бўлишича, 2023 йил 9 июль куни соат 09:20 ларда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида туғилиб, Чирчиқ шаҳар Конструкторчилар даҳасидаги 9-уйда ота-онаси ва синглиси билан бирга яшаган 26 ёшли Д.Р. шу уйнинг 8-қаватидан ўзини ташлаб юборган. У олган тан жароҳати натижасида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа содир бўлгунга қадар йигитда (марҳум) руҳий ҳолати бузилиши кузатилган.

Ҳозирда  ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлар олиб борилмоқда.