Жорий йилнинг 21 май куни Чирчиқ шаҳрида мактаб ўқувчилари безорилик содир этган ҳолати юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «Б» банди билан жиноят иши қўзғатилди, дея хабар беради Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби - Ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов.
Шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.