Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берган топшириғи асосида тасвирга олинмоқда. Ҳужжатли фильм "Халқ юраги" номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири. Маълумот учун, жорий йил адиб таваллудига 80 йил тўлди.
Фильмни сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, постановкачи режиссёр Ботир Абдураҳмонов, оператор Музаффар Юсупов, рассом Бектош Ражабов, либослар бўйича рассом Зулфия Қурбонбоева, бош маслаҳатчи Юлдуз Ҳошимова, картина директори Хуршид Алихўжаевлардан иборат ижодий жамоа суратга олмоқда,дея хабар қилади Кинематография агентлиги Ахборот хизмати.