Исроил қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланиши бўйича дунёда етакчи давлатлар сафида.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакат экинларни иқлим шароитига мослаштириш, қурғоқчиликка юз тутган ерларга ишлов бериш, сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича намунавий тажрибага эга.
Маълумки, Оролқум — дунёдаги энг ёш саҳро бўлиб, унинг таъсири келажак экотизимига ҳам таҳдид солади.
Мана шу таъсирларни юмшатиш ва у ердаги экотизмни сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири исроиллик мутахассисларни Оролбўйига таклиф қилди.