Эртала 16 декабрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

17-19 декабрь кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

Ҳарорат 17 декабрда кечаси 1-4 даража илиқ, кундузи 4-7 даража илиқ бўлади, 18-19 декабрда кечалари ҳарорат аста-секин 0-3 даража совуққача пасаяди, кундузи 0-3 даража илиқ бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, 17-18 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкентда: бугун эрталаб бироз қор ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.

Эртага 16 декабрь куни кечга томон ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

17-19 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, 18-19 дакабрда қорга айланади) бўлади. Ҳарорат 17 декабрда кечаси 2-4 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади, 18-19 декабрда кечалари ҳарорат аста-секин 0-3 даража совуққача пасаяди, кундузи 0-3 даража илиқ бўлади.