Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва учкураш ассоциациясининг йиллик тақвим-режасидаги мазкур чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 400 га яқин спортчилар ғолиблик учун беллашмоқда.

Чемпионат регламентига мувофиқ, дастлаб бел олиш бўйича кучлилар  номи аниқланди.  44 кг.да Аброр Рустамов (Сурхондарё), 48 кг.да Абдулазиз Рустамов (Тошкент ш.), 52 кг.да Ботирали Ёқубов (Фарғона), 52 кг.да Севинч Ҳабибуллаева (Андижон), +65 кг.да Рухсорабегим Жўрабоева (Фарғона) каби истеъдодли ёш спортчилар бел олиш курашнинг белгиланган  йўналишларида барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди.

Бел олиш кураши бўйича беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шоҳсупадан жой олган ёш полвонлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Мусобақа дастурига кўра, бугундан 2004-2005 йилларда туғилган ўғил-қизлар уч кураш бўйича мамлакат чемпионлиги учун баҳсларга киришди.