Ёпиқ сузиш ҳавзаси ҳозиргача Наманган шаҳри, Поп, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида фаолият кўрсатган бўлса, эндиликда чортоқлик ёш спортчиларга ҳам бундай имконият яратиб берилгани улар учун ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
Дўстлик маҳалласи ҳудудида 60 сотих майдонда 6,2 миллиард сўм миқдоридаги республика бюджети маблағлари ҳисобига қуриб битказилиб, Чортоқ туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган мазкур иншоотда 11×25 метр ўлчамдаги сузиш ҳавзаси, мураббийлар ва шуғулланувчилар учун ювиниш, кийиниш, тиббиёт ва дезинфекция қилиш учун махсус хоналар ҳамда 120 томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар мавжуд, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.