Жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлигида “Ўзагроинспекция”нинг Чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш йўналишида жами 667 та назорат тадбирлари ўтказилди. Шундан, 608 тасини мониторинг ва 59 тасини текширишлар (шундан 37 таси хабардор қилиш тартибида) ташкил қилади.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан жами 60 та маъмурий қарорлар қабул қилиниб, 16 та ҳолатда тақдимномалар, 129 та ҳолатда ёзма кўрсатма ва 520 та огоҳлантирув берилиб, содир қилиниши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чоралари кўрилиши таъминланди.
Бундан ташқари, тегишлилиги бўйича қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жами 17 та, шундан 15 та судларга ва 2 та прокуратура органларига материаллар юборилди.
Шунингдек, май ойининг биринчи ўн кунлиги давомида, аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳамда кўрсатилган хизматлардан тушган жами 113 миллион 844 минг сўм пул маблағлари давлат бюджетига тушиши таъминланди.
Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармасининг жойлардаги инспекторлари томонидан йил давомида ҳар бир ҳудудда чорвачилик субъектларида наслчилик ишларига риоя этилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар кунлик ўрганилиб, туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриб борилмоқда.
Б.Эралиев,
“Ўзагроинспекция” Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бошқармаси ўринбосари