Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳуснилло Жомонқулов, постановкачи оператор Одил Қосимов, постановкачи рассом Муҳиддин Тангматов. 

Фильм қирлар билан ўралган чуқурликдаги қишлоқда яшовчи Қодир исмли боланинг лицейда ўқиб, қишлоғига вентилятор ясаб қайтиши билан бошланади. Кейинги воқеалар севгилиси Гулжамол ва рақиби Сарвар билан кечадиган "севги учбурчаги" орасида давом этади.

“Чуқурқишлоқ шамоли” фильмида замонавий янгилик инсонларни, атрофдагиларни ҳаракатга ундаши, инсон қадр-қиммати, ҳалоллик ва қатъият каби тушунчалар мажозий образлар воситасида кўрсатилади.

Фильмда Ражаб Адашев, Баҳодир Мирмақсудов, Элмира Раҳимжонова, Тамара Ҳазратқулова каби маҳоратли актёрлар суратга тушмоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати