Чуст туман Тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Б.С. “Ч.О.” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан тиббиёт бирлашмасига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш учун ўтказиб берилган 1,3 млрд сўм эвазига МЧЖ иш бошқарувчи М.М.дан ушбу маблағларнинг 10 фоизи миқдорида “улуш” талаб қилади.
Шундан 2 300 АҚШ долларини олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ыщлга тушади.
Унинг кўрсатувига асосан тадбир давом эттирилиб, бирлашма бош шифокори С.К. бош ҳисобчидан 2 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.