Айни пайтда Бюронинг Чуст туман бўлими давлат ижрочилари ўзларига бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинида «маҳаллабай» тизими орқали суд ва бошқа органлари ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида уйма-уй юриб, муаммоларни ўрганишмоқда.

Кузатишлар давомида ажрашиб кетган оилаларни яраштириш, алимент қарздорликларни бартараф этиш каби масалалар ижобий ҳал этилмоқда.

Масалан, Тоҳиржон Амонов ва Севара Каримова ўтган йили оилавий келишмовчилик сабаб ажрашиб кетишган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг карорига асосан 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таминоти отага юклатилади. Давлат ижрочилари ота билан хонадонида суҳбатлашиб, алимент ўз вақтида ёки олдиндан тўлаши тушунтирилади. Бундан тўғри хулоса чиқарган Тоҳиржон Каримов Бюронинг Чуст туман бўлимига фарзанди моддий таъминоти учун олдиндан 5 йиллигини ҳисоблаб беришни сўраб мурожаат йўллайди. Давлат ижрочиси томонидан 2021 йил март ойидан 2026 йил март ойига қадар алимент қарздорлиги ҳисобланганда 30.941.574 сўмни ташкил этди. Масъулиятини англаган ота ҳисобланган алимент пулини тўлаб қўйди.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот тадбиридан сўнг ота фарзанди учун вояга етгунга қадар ҳисобланган сумма ўрнига ҳовли ҳадя қилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2019 йил 25 октябрдаги қарорига кўра Йигитали Жўраевдан ундирувчи Одинахон Йўлдошева фойдасига 1 нафар фарзанди моддий таъминоти ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Фуқаро Йигитали Жўраев давлат ижрочиси томонидан алимент маблағини ўз вақтида тўлашлиги бўйича огоҳлантирилган ва ўз вақтида тўлаб келаётган эди. Унга навбатдаги тарғибот мобайнида амалдаги қонунчиликга кўра, вояга етгунга қадар пул ёки мол-мулк шаклда берилиши мумкинлиги билдирилган.

Куни кеча у Бюронинг Чуст туман бўлимига ариза билан мурожаат этиб, 1 нафар вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача бўлган давр учун ҳисоблаб беришни сўради. Давлат ижрочиси томонидан алимент маблағ ҳисобланди ва алимент қарздорлиги ўрнига туҳфа сифатида уй берди. Мазкур ижро ҳужжати амалда тамомланди.

Улуғбек АБДУРАҲМОНОВ,

МИБ Чуст туман бўлими бошлиғи ўринбосари.