Киритилган қўшимчаларга кўра, айрим фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахсларга атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларнинг мониторингини юритиш бўйича қўшимча мажбуриятлар юклатилди.

Бунда атроф-муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига маълумотларни киритмаганлик, тўлиқ киритмаганлик ёки нотўғри маълумот киритганлик учун:

  • атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари билан шуғулланувчи юридик шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима қўлланилиши кўрсатилди.

Шунингдек, қонунга хилоф равишда ўрмон фонди ерларини бериш, улардан фойдаланиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, –

БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

  • махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган экологик ҳуқуқбузарликлар учун; 
  • чиқиндилар тўплаш майдончаларидан ва уларнинг қўриқланмайдиган иншоотларидан чиқиндиларни қонунга хилоф равишда тўплаганлик ва олиб чиқиб кетганлик учун.