Мазкур амалиёт ҳозир COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда, айниқса, у ёки бу дори воситаларини қўллашни ҳар хил мамлакатлар мутахассисларининг пандемия ойлари давомида орттирган тажрибалари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида тўпланган халқаро тажриба билан солиштириш долзарб бўлиб турган пайтда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу нуқтаи назарнинг ўхшашлиги Германиянинг Роберт Кох номли институти ташаббуси билан Миллий палата мутахассислари учун ўтказилган видеоконференцияда таъкидланди. Онлайн муҳокама жорий йил 13 майда бошланган икки томоннинг ҳамкорлар учрашувининг бир қисми бўлиб қолди.
Р.Кох номли институт вакили Боклейдж хоним таъкидлаганидек, ушбу нуфузли тадқиқот муассасаси паноҳида Германиянинг инфекцион клиникалари тармоғи фаол иш олиб боради. Миллий палата ушбу тармоқ билан ҳамкорликка чақирилган. Бу эса германиялик мутахассислар тажрибаси, ҳамда уларнинг касбий муносабатларини ҳисобга олган ҳолда COVID-19 бўйича вақтинча клиник бошқарув бўйича самарали ишга ёрдам беради. Албатта, Р. Кох номли Германия институти пандемия жараёнида тўплаган тавсиялар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳужжатларида акс этади. Ва пандемияга қарши курашда дунёнинг ҳар хил мамлакатлари шифокорлари ушбу тавсияларга амал қиладилар.
Видеоконференциянинг германиялик иштирокчилари Бёрн Енсен ва Тимо Вулфлар Ўзбекистон тажрибаси, шунингдек COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича мамлакатда қўлланилаётган тавсиялар билан қизиқиб қолдилар. Дюсселдорф ва Франкфурт университетлари шифохоналари вакиллари сифатида улар яқинда Ўзбекистонда бўлган, энди эсаCOVID-19 билан касалланган беморларни даволаш бўйича тажрибалари билан бўлишяпти. Видеоконференция давомида улар ҳар хил дори воситаларини қўллаш,дозаларнинг белгиланиши, ва бунда беморларнинг ўзига хос хусусиятларини, ҳамда ЖССТ тавсияларини инобатга олиш каби саволларни қўйдилар. Томонлар музокараларни иштирокчиларнинг кенгайтирилган йиғилишида давом эттиришга келишилди.
Бугунги ҳақиқий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, томонлар ишончли тиббиётга асослангани туфайли беморларга жуда яхши таъсир этаётган клиник қўлланмалар ва протоколларнинг қабул қилиниши учун фикр алмашиш муҳимлигини таъкидладилар. Ушбу йўналиш бўйича иш давом этади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.