Коронавирус пандемияси олимларни бу борада изланишга ундади. Одамлар гавжум бўладиган, савдо дўконлари, фабрика, омборхона, турли ёпиқ иншоотларда фойдаланишга мўлжалланган робот ана шундай изланишлар самарасидир.

Қурилма соатига 0,5 километр тезлик билан ҳаракатланиб, 1200 квадрат метр майдонни ультрабинафша нури орқали дезинфекция қилиш имкониятига эга. Робот пол юзасидаги инфекцияни 90 фоизга зарарсизлантиради.

Мазкур робот жамоат жойларида COVID-19 тарқалишининг олдини олишда самарали экани айтилмоқда.