Ана шундай тадбирлардан бири Хива шаҳридаги 121-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослашган давлат мактаб-интернатида ўтказилди. Унда 14 — 18 ёшдаги ёш спортчилар спортнинг шахмат, шашка ва армрестлинг турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақа ғолибларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ходимлари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

                                          Рўзимбой ҲАСАН,

                                               “Янги Ўзбекистон” мухбири