Маълумот учун: «CrescentRating» ташкилоти «Global Muslim Travel Index» («Жаҳон мусулмон саёҳати индекси») халқаро рейтингини тузиб боради. 2022 йилги рейтингда Ўзбекистон ушбу рейтингнинг 9-ўрнида қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, 2019 йил 21–23 февралда ўтказилган Иккинчи Халқаро зиёрат туризми форуми доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва «CrescentRating» ташкилоти ўртасида Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш ва мамлакатнинг “Жаҳон мусулмон саёҳати индекси”даги мавқеини яхшилашга доир ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Туризм ва маданий мерос вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда Азиз Абдуҳакимов Хива шаҳрининг «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» дея эълон қилингани катта ютуқ эканлигини алоҳида таъкидлади.

Ташриф давомида Фазал Баҳардин Хивадаги Жоме масжиди, шунингдек, Ўзбекистонда Ислом мамлакатларидан келаётган туристларни қабул қилиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шунингдек, Фазал Баҳардин зиёрат туризми ҳафталиги давомида «Halal food market in Uzbekistan» тадқиқотини якунлаб, намойиш этиш ниятида эканлигини таъкидлади.

Учрашув давомида Бош вазир ўринбосари Ўзбекистоннинг «Halal in Travel – Global Summit 2022» саммитида «CrescentRating»нинг 3 та номинацияси бўйича ғолиб бўлганини мамнуният билан ёдга олди ва бунинг учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида Фазал Баҳардин зиёрат туризми ҳафталиги давомида «Halal food market in Uzbekistan» тадқиқотини якунлаб, намойиш этиш ниятида эканлигини таъкидлади.

Якунда Вазирлик ва СР ташкилоти қуйидаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди:

  • ноябрь ойида Зиёрат туризми ҳафталигини ташкил этиш, экспертларни жалб этишда ҳамкорлик қилиш;
  • хорижий сайёҳларга кўрсатиладиган хизмат турлари ва сифатини ўрганиш учун ҳамкорликда тадқиқотлар ва сўровномалар ўтказиш;
  • «CrescentRating» ташкилотига Ўзбекистонда ваколатхона очишда амалий кўмак бериш;
  • Ўзбекистонда амалга оширилаётган йўлбўйи санитария инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳаларда Малайзия ва Cингапур тажрибасини ўрганиш ҳамда вазирликка консультатив ёрдам кўрсатиш;
  • Ўзбекистон ва асосий туризм шаҳарлари учун «Muslim guide book» китобини тайёрлаш ҳамда нашр қилиш (СР ташкилотининг Нью-Йорк шаҳри ва Кейптаун шаҳарлари учун яратилган қўлланмалари мисолида);
  • Ўзбекистонда Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари турфирмалари билан ҳамкорликда «Umra trip training centre» марказини ташкил қилиш масаласини ўрганиш ва бошқалар.