Шифокор қуйидаги аломатларни маълум қилган: ҳуснбузар, юрак аритмияси, қон босими, кўз ёшланиши, чарчоқ, ичаклардаги оғриқ, қуруқ коньюктивит, танадаги оғриқлар, мушакларнинг кучсизлиги, нейропатия, аутоиммун касалликларининг кучайиши, хириллаш, аллергия.

Фармацевт беморни тиббий ёрдамга мурожаат қилаётганда ўзидаги аломатларни иложи борича батафсил тавсифлашга ундайди.

“Кўпгина шифокорлар сиздаги аломатларнинг бир-бирига боғлиқлигини тушуниш учун барча белгиларни билишлари керак. Бу тўғри даволанишни таъминлайди. Сиз дуч келган барча аломатларни эслатиб ўтишингиз мақсадга мувофиқ. Шифокор сиздаги белгилар асосида тўғри ташхис қўйганидан сўнг, дори воситаларини тайинлашдан олдин Д витамини етишмовчилигини қандай бартараф этиш мумкинлиги тўғрисида маслаҳат беради”, — дея тушунтирди Коэн.

Д витамини етишмовчилигининг бошқа белгиларига қондаги қанд миқдорининг кўпайиши, терида тез-тез тошмалар кузатилиши, сочда кепакнинг кўпайиши ва стресс хуружлари киради.

Коэн Д витаминига бой озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш, шунингдек витамин комплексларини қабул қилишни маслаҳат беради. Ундан олдин уларнинг танловини шифокор билан муҳокама қилиш шартлигини таъкидлайди.