Бергхофер Тиббиёт тадқиқот институти мутахассисларининг фикрича, агар беморлар юрак касалликлари учун дори-дармонларни қабул қилишса, D витаминининг ҳимоя хусусиятлари кучаяди.
Олти йил давом этган тадқиқотда австралиялик 60-84 ёшли 20 мингдан ортиқ кекса одамлар иштирок этди. Беш йил давомида бир гуруҳ ҳар ой D3 витаминини, иккинчиси эса плацебо қабул қилди. Уларнинг саломатлиги мунтазам текширилди.
Мутахассислар D витамини қабул қилган гуруҳда юрак-қон томир касалликларининг ўткир ҳолатлари 9 фоиз, юрак хуружлари эса 19 фоиз кам учрашини аниқлашди, деб хабар беради mir24.tv.