Хитойда янги қонун ўрнатилди. Унга кўра, дабдабали овқатларни интернетга жойлаганлик учун 1500$ жаримага тортилиш мумкин.

Шунингдек, бундай буюртмага рози бўлган овқатланиш корхоналарига ҳам кескин чора қўлланилади.

Бундай ноодатий қонунга сабаб - пандемия туфайли бутун дунёда рўй бериши мумкин бўлган озиқ-овқат танқислиги хавфидир.

Ҳукумат шу орқали халқни исрофгарчиликдан тийилишга ундамоқда.