Бангладеш ҳарбий-ҳаво кучларининг Даккадаги ўқув самолёти ҳалокати қурбонлари 27 киши эканлиги тасдиқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги штати вакили Сайедур Раҳмон журналистларга брифингда маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
“Ҳалок бўлганлар орасида 25 нафар бола бор, уларнинг кўпчилиги 12 ёшдан кичик, шунингдек, ўлганлар орасида самолёт учувчиси ва ўқитувчи ҳам бор”, деди у.
Марҳумларнинг бир қисмини аниқлаш учун ДНК тести талаб қилинади. 170 дан ортиқ одам турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохоналарга етказилган. “Биз тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни давом эттирмоқдамиз. Бироқ, айрим беморларнинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда”, деди Раҳмон.