"Акмалхон" фермер хўжалиги раҳбари Хайрулло Ғуфронов жорий йилда 20 гектар ерда томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатди. Бунинг учун 66 минг АҚШ доллари сарфлади.

Фермернинг қайд этишича, янги тармоқ учун сарфланган 66 минг доллар маблағнинг бир қисми субсидия, солиқ имтиёзлари тарзида қайтиб берилади. Шу боис фермер биринчи йилдаёқ ҳаражатни қоплашига ишонмоқда.

Фермер хўжалиги аъзолари бу йил жами 72 гектар ерда парваришланган ғалла ва пахтадан 700 миллион сўмдан зиёд даромад олишни кўзлаб турибди.

Р. КАМОЛОВ.