Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 25-30°, жанубий ҳудудларда 35° атрофида бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
20 майда фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
21 майда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 31-33° ни, жанубда ва чўл ҳудудларда 35-38° ни ташкил этади.
19-20 майда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтимизда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° бўлади.
Шанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 27-29° бўлади.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18°, кундузи 28-30° бўлади.