Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги" байрамини нишонлаш мақсадида, 2024 йил 31 август, 2-3-сентябрь кунлари дам олиш кунлари этиб белгиланди.

Шу муносабати билан, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройлари тасарруфидаги автобус йўналишларининг фаолияти дам олиш кунлари яъни, 31 август ва 1-2-3-сентябрь кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ташкил этилади.