Шанба ва якшанба кунлари республика бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Кечалари ҳали ҳам совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 0-5 даража совуқ атрофида бўлади, кундуз кунлари эса қуёш нурлари ҳавони 5-8 даража илиққача, жанубда 10-12 даража илиққача иситади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда: бугун ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон кучсиз қор ёғиши мумкин. Ҳарорат 2-4 даража илиқ бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат кечалари 2-5 даража совуқ, кундуз кунлари 5-8 даража илиқ бўлади.