Бироқ бу қуруқ ва илиқ ҳаво узоқ сақланиб турмайди. Бугун кундузи Қорақалпоғистон ва Хоразмда, кечга томон эса Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республика шимолида ҳарорат +8...+13 даража атрофида бўлади.

Эртага, 21 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Бунинг натижасида республиканинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон ва Хоразмдан ташқари) ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийсида ёғингарчилик 21 февраль эрталаб ва куннинг биринчи ярмида кузатилади.

Айниқса, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар ҳамда дам олувчилар ҳушёр бўлишлари талаб этилади. 21 февраль куни ушбу ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлиши ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши хавфи мавжуд. Шамол тезлиги 7-12 м/с дан баъзи жойларда 13-18 м/с гача, айрим ҳудудларда эса ҳатто 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. Шанба куни кундузи ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача пасайиб, +9...+14 даражани ташкил этади.

Якшанба, 22 февраль куни эса республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик тўхтайди ва ҳаво яна исий бошлаб, +15...+18 даражагача кўтарилади. Дам олиш кунлари кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

Пойтахтимизда ҳам об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Бугун Тошкентда ҳарорат +22...+24 даража илиқ бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Эртага, 21 февраль куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи эса ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +11...+13 даража атрофида бўлади. Якшанба куни ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати кечаси +3...+5 даража, кундузи эса +14...+16 даража илиқ бўлади. Шамол тезлиги 20 февраль кечқурун ва 21 февралда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.