Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат 19 февралда Сурхондарё вилоятида, 20 февралда Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Тунги совуқлар аста-секин чекинади, кундуз кунлари эса кўпроқ баҳор фасли учун хос бўлган қийматларгача исийди. 20 февралга келиб, ҳарорат кечаси 2-7° илиққача, кундуз куни эса термометр устуни 15-17° илиқ, жанубда 18-20° илиққача етади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.