Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво қуёшли бўлади, фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши. момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Кундуз кунлари ҳарорат +37...+40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +41...+43 даражагача бўлади.
Кейинги ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва ҳаво ҳарорати яна +1...+2 даражага кўтарилади.
Пойтахтимизда 21-23 июль кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун +36...+38 даража, шанба ва якшанба кунлари +38...+40 даража бўлади.