Осмонда булутлар пайдо бўлди, куннинг биринчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг айрим туманларида, кечга томон эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 25-28° атрофида бўлади.

Эртага фақат республиканинг энг шарқий туманларида бироз беқарорлик сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли туманларда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат ушбу даражада сақланиб туради.

Бугун ва эртага баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 29-32° гача, жанубда 34-37° гача кўтарилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.