Қиш фаслининг охирги кунларида Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво кириб келиши кучайиши ҳисобига Ўзбекистонда қиш фаслига хос бўлмаган жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутиляпти. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 17-22° илиқгача, жанубда 23-25° илиқгача кўтарилади, бу ушбу кунларнинг иқлимий меъёрларидан 8-10° га юқоридир.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шимолий ҳудудларга 27 февралда Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Якшанба куни Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
28 февралда республиканинг барча ҳудудларини нам ҳаво массаси қамраб олади, республиканинг кўпчилик ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунги ҳарорат бироз пасаяди, аммо қиш фаслининг охири учун бўлган меъёрий қийматлардан юқори бўлади.
25-28 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.