Март ойининг охирги кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши бошланди, ушбу ҳолат апрель ойининг биринчи ҳафтасида ҳам давом этади.

Бугун кундуз куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 20-24° гача, баъзи жойларда 25-28° гача исийди. Бу апрель ойи бошидаги кўп йиллик қийматлардан 4-6° га юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ушбу кунларда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 2 апрель шанба куни ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин.