Кундузи ҳаво ҳарорати 40-45о атрофида, жанубда ва чўл зоналарида баъзи жойларда 47о гача бўлиши кутиляпти. Қуёш урушини олдини олиш мақсадида куннинг иккинчи ярмида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлмасликка ҳаракат қилинг! Ўзингизни асранг.

Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилади.

Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, деб огоҳлантиради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази. Шунингдек, хабар орқали барчани эҳтиёт бўлишга чақиради.