Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида фақат кечаси ва эрталаб момақалдироқли ёмғирлар сақланиб туради. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 20-25 даражагача пасаяди.
Якшанба куни республикамизда ёғингарчилик кутилмайди., фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-15 даражани, кундузи 20-25 даражани ташкил этади, шимолда кечаси 0-5 даража илиқгача, кундузи 7-12 даража илиқгача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш кунлари баъзи жойларда қорга айланади.
Дам олиш кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.