“Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, бугун республика бўйича ҳаво булутли бўлади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол 22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-31 даража, жанубда 35-38 даража бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбеистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши ва ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 31-34 даражагача исийди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 23-25 май кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: бугун кундузи бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 12-17 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 28-30 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 31-34 даража бўлади.