Бутун республика ҳудудида ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамолнинг тезлиги кучсиздан ўртачага етиши мумкин, шимолий ҳудудларда секундига 17-22 метргача кучайиши, айрим жойларда унинг шиддати секундига 23-28 метрни ташкил қилиши мумкин. 

Бу кунларда ҳаво ҳарорати мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида кечаси 18-23 даражани, кундузи 33-38 даражани ташкил қилади, жанубда 40 даражагача исийди.

Бундай об-ҳаво шароитлари Ўзбекистонда августнинг ўртаси учун хосдир. Август – йилнинг энг қуруқ ойи ҳисобланади. Одатда бу даврда республикада ҳаво кам булутли бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология маркази.