Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ва Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 34-39о атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 40-42о гача бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Пойтахтимизда: ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 2-7 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучаяди.

Ҳарорат асосан кечалари 24-26о, кундуз кунлари 37-39о бўлади.