Бугун ва эртага республика ҳудуди илиқ ва бироз нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Бугун кечга томон ва эртага республиканинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10o илиқ, кундуз кунлари 16-21o атрофида бўлади.

Якшанба куни республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудидан совуқ антициклон кириб келади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 

Кундузи ҳаво ҳарорати 10-15o гача пасаяди.

Душанба куни кучли ёмғир ёғиши фақат шарқий ҳудудларда сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати қуёш исиши ҳисобига 13-18o гача бироз кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 29-31-октабр кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 30-31-октабрда баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда.

30-31-октабрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона  вилоятларида баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.