Кечаси республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида ёмғир ёғди, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлди. Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кузатилди.

Эрталабга келиб, кириб келган фронт Ўзбекистоннинг энг шарқий ҳудудлари томонига қараб силжиди.

Бугун кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ атрофида бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво булутли, баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари совуқ антитциклон республикамиз ҳудудидан аста-секин чекинади. Республика бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ва эрталаблари ҳарорат бироз салбий қийматларгача пасаяди, кундуз куни эса қуёш нурлари ҳавони 13-15° илиққача иситади. Республиканинг шимолида ҳарорат кечалари 6-9° илиқ, кундуз кунлари 4-7° илиқ атрофида бўлади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.