Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик, ёмғир ва қор кўринишида, баъзи жойларда кучли бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 25-28 м/с га етиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати 17-20° илиқдан 13-16° илиқгача аста-секин кўтарилади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Республика ҳудуди бўйича ва кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши билан кузатиладиган беқарор об-ҳаво сақланиб туради.
Бундай об-ҳаво атмосферада жуда фаол жанубий фронтал зоналарни мавжудлиги ҳисобига, республика ҳудудига доимий равишда нам булутли массивлар кириб келишини ҳосил қилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.
Ўтган йилнинг март ойида ҳам Ўзбекистонда тез-тез ёмғир ёғиши билан об-ҳавонинг худди шундай ҳолати кузатилган. Масалан, Тошкентда ёмғирли кунлар сони 21 кунни ташкил этган.