Қайд этилишича, дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 10 октябрда эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундузги вақтларда 23-28 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида +29...+30 даражагача кўтарилади. Энг илиқ ҳаво шанба куни бўлади, кундузи +28...+30 даражагача, жануб ва чўл ҳудудларда +32 даражагача кўтарилади. Кечаси +10...+15 даража атрофида бўлади.

10-11 октябрда шимолда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат:

  • 10 октябрда 24-26 даража;
  • 11 октябрда кечаси +10...+12 даража, кундузи +26...+28 даража;
  • 12 октябрда кечаси +12...+14 даража, кундузи +26...+28 даража бўлади.